Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори
  • 17 Февраль 2015

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Нариман Маджитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Нариман Маджитович Умаровни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 14, 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Нариман Маджитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Марказий сайлов комиссияси Раиси                   М. АБДУСАЛОМОВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 14 февраль

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn