Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори
  • 24 Январь 2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг маърузасидаги асосий устувор йўналишлар қўллаб-қувватлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маърузаси юзасидан палаталарнинг маърузада қўйилган вазифаларни ўз фаолиятларининг аниқ йўналишларига мувофиқ амалга оширишга қаратилган алоҳида кенг қамровли қарорини қабул қилиш таклиф этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Спикери                             Н. ИСМОИЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг Раиси                                                          Н. ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 23 январь

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn