Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 21 Январь 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасига мувофиқ:

Фарманов Александр Касимович — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — бош директори

Санакулов Кувандик — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори

Тян Валерий Николаевич — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори

Салихов Шавкат Исмаилович — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Усманов Мираброр Зуфарович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси

Сафоев Содиқ Солихович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари

Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси

Артикова Светлана  Баймирзаевна — Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари

Камилов Халиджан Махамаджанович — Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедраси профессори

Зуфаров Махамаджан Заирович — «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси

Аллиярова Айсанем Жолдасбаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Раматов Ачилбай Жуманиязович — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

Алимова Гавхар Зайировна — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                       И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 20 январь

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn