Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Версия для печати
  • 13 Сентябрь 2014

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2014 йил 12 сентябрь
№ ЎРҚ—375

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn