Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида
  • 25 Январь 2018

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси тасдиқлансин.*

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда.  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 24 январь

№ ЎРҚ—461

*Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn