Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинади
  • 16 Ноябрь 2017

Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрь куни "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юкланган.

Ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлар, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчилари, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидоий ёшлар тавсиянома асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn