Президент қарори: “Ўзбекзаргарсаноати” ассоциацияси тузилди
  • 16 Ноябрь 2017

Президент қарори: “Ўзбекзаргарсаноати” ассоциацияси тузилди

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 ноябрь куни “2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган. 

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекзаргарсаноати” ассоциацияси тузилган. Унинг асосий вазифаси мамлакатимиз ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш экани қайд этилган.

Шунингдек, заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун “Йўл харитаси” тасдиқланиб, “Ўзбекзаргарсаноати” ассоциацияси таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловидан озод қилинган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn