Халқаро олимпиада, танлов ва мусобақаларда 1-3 ўринни эгаллаган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз киради
  • 08 Ноябрь 2017

Халқаро олимпиада, танлов ва мусобақаларда 1-3 ўринни эгаллаган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз киради

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юкланган ушбу ҳужжатга мувофиқ, Республика (1-ўрин) ва халқаро  танловлар ва мусобақаларнинг, хусусан Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатининг индивидуал турларида ғолиб чиққан (1-3 ўринлар) академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши белгиланди. 

Маълумот учун: авваллари бундай имтиёз халқаро танловлар ва мусобақаларда 1-5 ўринни эгаллаган ўқувчиларга татбиқ этилар эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn