Ўзбекистонда давлат нотариал идоралари нодавлат идораларга айлантирилади
  • 07 Ноябрь 2017

Ўзбекистонда давлат нотариал идоралари нодавлат идораларга айлантирилади

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат нотариал идоралари нодавлат идораларга айлантириб борилади.

Бу ҳақдаги тегишли фармон лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Ўзбекистонда нотариат институтини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари рўйхатида нотариал фаолиятнинг самарали, шаффоф тизимини яратиш ва нотариусларни мунтазам аттестациядан ўтказиш тартибларини жорий этишдан иборат.

Нотариатларни ҳалол ва юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва юқори даражада хизмат кўрсатишга эришиш ҳам устувор вазифалардан ҳисобланади.

Нотариал идораларни молиялаштиришнинг адолатли шароитларини яратиш орқали нотариусларнинг ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишларига эришиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Нотариал палатасини таъсис этиш ва барча нотариусларнинг унга мажбурий равишда аъзо бўлишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Режага кўра, нодавлат палата нотариуслар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 июлидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида қоғоз кўринишидаги маълумотномаларни тақдим этиш ҳақидаги талаб бекор қилинади. Зарур маълумотлар фақатгина идоралараро электрон алоқани қўллаш ёки коммунал қарздорликни қоплаш тўғрисида томонларнинг ёзма хатини олиш йўли билан амалга оширилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn