"Қоғоз" кўринишдаги меҳнат дафтарчаларини тўлдириш бекор қилинади
  • 03 Ноябрь 2017

"Қоғоз" кўринишдаги меҳнат дафтарчаларини тўлдириш бекор қилинади

Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Меҳнат кодексига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. 

Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.

"Қоғоз" кўринишдаги меҳнат дафтарчалари ходимларга 2021 йилда қайтариб берилади.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизими жорий этилмоқда. 1.01.2019 йилдан бошлаб илк маротаба ишга кираётган ходимлар учун қоғоз кўринишдаги меҳнат дафтарчасини бериш тўхтатилади, меҳнат стажи ва ижтимоий суғурталаш бўйича бадаллар ҳисоби электрон тарзда юритила бошланади.   

Электрон меҳнат дафтарчаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

— ходимнинг паспорт маълумотлари;

— СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами;

— олинган касбий таълим шу жумладан ўқишни тугаллаганлиги   тўғрисидаги маълумотнома (диплом) рақами;

— ишга қабул қилинган санаси, меҳнат шартномани ўзгартириш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар (иш жойи ва лавозими (касби) кўрсатилган ҳолда).

Электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотномалар билан тенглаштирилади. Бундан ташқари, ходим ҳар қандай вақтда солиқ инспекциясидан электрон меҳнат дафтарчасига киритилган барча маълумотларнинг қоғозда чоп этилган ва тасдиқланган нусхасини олиши мумкин.

Аммо ходимнинг илтимосномасига биноан унинг “қоғоз”даги меҳнат дафтарчасига ёзувлар 1.01.2021 йилгача киритилади (агар у 1.01.2018 йилгача берилган бўлса). Аммо 10.01.2021 йилдан кўп бўлмаган муддатда улар шахсий сақлаш учун эгасига топширилади.

Мувофиқ равишда, қуйидагилар ҳақиқий ҳисобланмайди:

— 1.01.2019 йилдан кейин берилган қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари;

— 1.01.2021 йилдан кейин қоғоздаги меҳнат дафтарчалари бланкларига киритилган қайдлар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn