Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида
  • 30 Май 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилсин.

2. Баходир Акбаралиевич Дехқанов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари — маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.

3. Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси -лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилсин.

4. Ушбу қарор 2017 йилнинг 1 июнидан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси        Н. ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 27 май

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn