«Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 5 январдаги пф-3706-сонли фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида
Версия для печати
  • 26 Май 2017

«Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 5 январдаги пф-3706-сонли фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида -кооперацияни кенгайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 

5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони 3-бандидаги “2019 йилнинг 1 январигача” деган сўзлар “2021 йилнинг 1 январигача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 24 май

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn