Нуфузли мусобақаларда юксак натижа
  • 02 Май 2017

Нуфузли мусобақаларда юксак натижа

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган қитъа чемпионати ва қисқа масофага сузиш бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон вакиллари 23 медални қўлга киритди.

Хусусан, оғир атлетика баҳсларида Фарҳодбек Собиров иккита олтин ҳамда битта кумуш медаль билан тақдирланди. Рустам Жангабаев даст ва силтаб кўтаришда кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, умумий натижага кўра, жами 437 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, Осиё чемпионлигига эришди.

Иван Ефремов даст кўтаришда 175 килограмм кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Адҳам Эргашев ҳамда Достон Ёқубов бронза медалларга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз ҳисобига Долера Давронова иккита, Омадой Отақўзиева битта бронза медални қўшиб қўйди.

Сузиш мусобақаларида Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Эрондан 60 нафар спортчи иштирок этди.

Ҳамюртларимиз Гўзал Собирова ҳамда Наталья Критинина иккитадан кумуш медаль билан тақдирланди.

Яна бир иқтидорли спортчимиз Гуландом Исломова 50 метрга фристайл усулида сузишда бронза, шу масофага чалқанча сузишда олтин медалга сазовор бўлди. У 100 метрга чалқанча усулда сузишда маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Гуландом Исломова, Гўзал Собирова, Муслима Султонова, Наталья Критинина аралаш усулда ўтказилган эстафета баҳсларида ғолибликка эришди.

Зуфарбек Абдулазизов ҳам совриндорлар сафидан жой олди.

Шавкат ОРТИҚОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn