«Бир фарзандга — уч китоб»
  • 15 Апрель 2017

«Бир фарзандга — уч китоб»

акцияси туфайли Навоий вилояти умумтаълим мактаблари қўшимча 9000 та китобга эга бўлди

Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши халқимиз маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш борасида дастуриламал бўлиб, унинг ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Навоий вилоятида ўтказилган “Китоб бизни бирлаштиради” тадбири ана шулар жумласидандир.

— Ҳафталик доирасида вилоятимизнинг барча умумий ўрта таълим мактабида “Бир -фарзандга — уч китоб” акцияси ташкил этилди, — дейди вилоят халқ таълими бош-қармаси ахборот-ресурс маркази директори Раъно Ризаева. — Ушбу акцияга 19 минг нафарга яқин ўқувчилар қамраб олиниб, натижада ҳудуддаги умумтаълим даргоҳларининг китоб фонди 9000 тага кўпайди.

Шунингдек, акция доирасида “Китоб — бебаҳо неъмат”, “Китоб — мўъжизага чорлайди” ва “Китоб — қалб қуёши” мавзуларида ижодий асарлар муаллифлари ва китобсеварларнинг учрашувлари ташкил этилиб, оилавий китобхонликни янада оммалаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn