Коллеж ўқувчиси битирув ишини корхонада ҳимоя қилади
  • 30 Апрель 2014

Коллеж ўқувчиси битирув ишини корхонада ҳимоя қилади

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи талабаси Умиджон Саноқулов керосин таркибини тозалаш мавзуидаги изланишлари билан мутахассислар назарига тушди.

 У ўз битирув ишини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳимоя қиладиган бўлди.

— Иқтидорли, изланувчан ўғил-қизларнинг корхонамиз мутахассислари иштирокида битирув ишларини ҳимоя қилишлари анъанага айланмоқда, — дейди мазкур завод бош муҳандиси ўринбосари, техника фанлари номзоди Ҳамза Муҳаммедов. — Бу бўлғуси ёш кадрларнинг ўзларига бўлган ишончини ошираяпти. Биз мазкур коллежда таҳсил олаётган 51 нафар битирувчининг корхонамизда амалиётни муваффақиятли ўтагани, зарур билим ва кўникмаларга эгалигини назарда тутиб, улар билан уч томонлама шартнома туздик. Амалда улар бизнинг тўлақонли ишчимизга айланишди.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи» мухбири. 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қисқа сатрларда Ёшлар билан очиқ мулоқот »