Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 27 Март 2017

Қизилқумлик ёшларга туҳфа

Учқудуқ шаҳрида ёшлар маркази фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан уюштирилган маросимда вилоят фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, ушбу марказни қуриш ва жиҳозлаш ишларига Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 4,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ерда учқудуқлик ёшларнинг билим ва касб маҳоратини оширишлари учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Айниқса, марказда 50 мингга яқин китоб фондига эга замонавий кутубхона иш бошлагани навқирон авлод вакилларини беҳад қувонтирди.  

— Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши биз, ёшларга чинакам байрам туҳфаси бўлди, — дейди Учқудуқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сурайё Равшанова. — Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Айни пайтда ушбу марказда ташкил этилган 11 тўгаракда 400 нафарга яқин йигит-қизлар ўз билим ва маҳоратини оширмоқда.

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn