Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол
  • 24 Март 2017

Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол

Маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётнинг янада барқарор ва изчил -ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини пасайтириш ҳамда -ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг татбиқ қилинишини -жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда саноатни маҳаллийлаштириш масаласига устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилиб, маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш -захираларидан кенг фойдаланиш, шу аснода замонавий рақобатдош маҳсулот тайёрлашга улкан шарт-шароит яратилмоқда. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини оширишда соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзига хос ўрни бор.

Жорий йилнинг 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳолати, амалиёти ва истиқболлари” мавзуидаги давра -суҳбатида шулар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик, қўмита ва ташкилотлар вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда олимлар қатнашган мазкур тадбирда мамлакатимизда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қабул қилинаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2010 — 2016 йилларда 1948 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилгани, натижада 7,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрлангани таъкидланди.

Депутатлар ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли ўтган давр мобайнида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 марта ошгани нафақат иқтисодий манфаатдорликни таъминлаш, балки ижтимоий масалалар, яъни 13 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратишга хизмат қилганини алоҳида қайд этдилар.

Йиғилиш иштирокчилари тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасидаги изчил ўсиш кўрсаткичлари юзлаб юксак технологияли саноат ишлаб чиқаришини яратишда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳамда ЯИМ ўсиш суръатларида, ички талаб шаклланиши ва бозорнинг зарур саноат ҳамда истеъмол товарлари билан тўлиши ва экспорт салоҳияти ортиб, импорт ҳажми камайганида ўз аксини топганлиги ҳақида фикр юритишди.

Шу билан бирга, соҳанинг янада жадал равнақ топишини таъминлаш учун айрим фойдаланилмаган захира ва имкониятларни ишга солиш зарурлиги айтиб ўтилди. Жумладан, депутатлар маҳаллийлаштириш дастури хусусиятлари, шу аснода бериладиган солиқ ва божхона имтиёз ҳамда преференциялари, дастурга киритиш механизмлари ҳақида тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш лозимлигига эътибор қаратдилар. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотни реализация қилишда ортиқча техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш жараёнида тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни янада тезкор ечиш муҳимлигига урғу берилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зиёда АШУРОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn