Каштачилик анъаналари асосида тайёрланади
  • 30 Апрель 2014

Каштачилик анъаналари асосида тайёрланади

Навбаҳор туманидаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Амина Неъматова ўзининг хусусий корхонасини ташкил этди.

Айни пайтда у раҳбарлик қилаётган кичик бизнес субъектида болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ҳамда сумка ва ҳамёнлар тайёрланаяпти.

— Беш нафар дугонам билан иш бошладик, — дейди Амина Неъматова. — Дарсдан бўш вақтимизни шу ерда ўтказамиз. Бу эса олган билимимизни амалиётда қўллаш имконини бераяпти. Маҳсулотларимиз савдо пештахталарида сотилаётган турдошларидан фарқ қилади. Чунки уларни тайёрлашда қадимий каштачилик ва матога нақш тушириш усулидан кенг фойдаланиб, замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштиришга ҳаракат қилаяпмиз. 

Азамат ЗАРИПОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn