Алоқа хизмати янада такомиллаштирилди
  • 30 Апрель 2014

Алоқа хизмати янада такомиллаштирилди

Наманганда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг ягона хизмат маркази ишга туширилди. У компания тизимида амалда бўлган асосий ва қўшимча хизматлар тўғрисидаги мукаммал маълумотларни тезкор равишда тақдим этиши билан мижозларга катта қулайлик яратади.

Яна бир эътиборли жиҳати, эндиликда операторлар энг тиғиз вақтда ҳам юқори даражада барқарор ишлай олади. Яъни автоматлаштирилган технология ёрдамида чақириқларга тезкор жавоб бериш имкони туғилди. Мижозлар ягона хизмат маркази орқали “Узмобайл” мобиль алоқа тизими, интернет тармоғи ва IPTV йўналишлари бўйича тўлиқ маълумот ҳамда ахборотлар олиши мумкин. 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn