Ёш тадбиркорлар ташаббуси
Версия для печати
  • 29 Апрель 2014

Ёш тадбиркорлар ташаббуси

Пахтакор тумани хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Мадина Қураматова 2013 йили туман хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Имкон” ижтимоий кўмак маркази ёрдамида тикувчилик йўналиши бўйича ўз бизнесини йўлга қўйганди.

Ҳозир ёш тадбиркор ташаббуси билан ўндан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланиб, ички бозорга чиқарилмоқда.
— Марказимиз касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизлар бандлигини таъминлаш, аёллар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган, — дейди қўмита раиси Фотима Нурматова. — Қишлоқ ҳудудларида яшовчи ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган лойиҳамиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан муносиб баҳоланиб, 2012 йилда 10,5 миллион ва 2013 йилда 13 миллион сўмлик грант ажратилди. Натижада марказда тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик йўналишлари бўйича ҳамда “Устоз — шогирд” анъанаси асосида хотин-қизларга бепул ўқиш имконияти яратилди.
Айни пайтда 88 нафар қишлоқ хотин-қизи шу йўсинда касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.

Улуғбек АДИЛОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn