Бебаҳо совға
  • 02 Февраль 2017

Бебаҳо совға

Сирдарё вилоятидаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, имконияти чекланган ўғил-қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандларига “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва “Янги аср авлоди” нашриёти ҳамкорлигида “Камолот” кутубхонасидан” туркумида чоп этилган китоблар совға қилинди.

— Ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантиришда ушбу ижтимоий акциянинг аҳамияти катта, — дейди ҳаракатнинг Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Наргиза Холбоева. — Шу боис юзлаб навқирон авлод вакилларига бебаҳо -туҳфа — китоблар тақдим этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 669 дона бадиий, маънавий-маърифий ва оммабоп адабиёт тарқатдик. Эътиборлиси, уларнинг барчаси лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида нашр қилинган.

Айтиш лозимки, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши томонидан китобхонлик тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар тобора кенгаймоқда. Чунончи, яқинда мактаб ўқувчилари ўртасида “Зукко китобхон” танловини ўтказиш жорий қилинди. Қолаверса, вилоят марказида “Камолот” кутубхонаси” дўкони ишлаб турибди. Келгусида Гулистон давлат университетида ҳам худди шундай савдо шохобчасини қуриш мўлжалланган.  

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn