Очиқ мулоқот ўтказилди
  • 01 Февраль 2017

Очиқ мулоқот ўтказилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари, экспорт ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташқи иқтисодий фаолият -қатнашчилари учун учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вазирлик ҳамда идоралар ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, инвестиция-вий жозибадорликни ошириш, имтиёзлар беришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Жумладан, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш билан боғлиқ барча масала соҳага оид қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларда ўз -аксини топмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда устуворлик касб этаётир.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда “Тошкент-Аэро” ИБК томонидан муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, жамоатчилик маслаҳат кенгаши тузилган бўлиб, мазкур ташкилот тадбиркорлар манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг фаолиятида божхона соҳасига доир учраётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш масалаларида самарали кўмаклашмоқда. Айни пайтда бошқармаларда “Фуқаролар қабулхонаси” ҳам ташкил этилган. Тадбирда ўтган йили ушбу тузилма томонидан 1326 нафар жисмоний ҳамда юридик шахснинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилгани ҳам айтиб ўтилди.

— Учрашувнинг эркин, очиқ мулоқот, савол-жавоблар тарзида ўтказилгани бизга маъқул тушди, — дейди “Premium Leather” масъулияти чекланган жамияти менежери Аҳад ўофуров. — Тадбиркорларни қийнаётган айрим муаммолар ечими бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ўзимизни қизиқтирган барча саволга батафсил жавоб олдик, янги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан танишдик.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича божхона органлари тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn