«Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — журналист нигоҳида»
  • 27 Январь 2017

«Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — журналист нигоҳида»

Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — журналист нигоҳида” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Олий суд томонидан эълон қилинган мазкур танлов судлар ва -оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигининг самарали механизмларидан бири сифатида судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, ОАВда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тарғиб этиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. 

Танловда мамлакатимиздаги нуфузли оммавий ахборот воситалари, қатор интернет нашрлари журналистлари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига оид саъй-ҳаракатлар таҳлил ва таққослаш орқали баён этилган 300 га яқин ижодий ишлар тегишли номинациялар бўйича кўриб чиқилди. 

Тадбирда ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.      

А. РАШИДБЕКОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn