Имтиёз ташаббусга ундади
  • 20 Январь 2017

Имтиёз ташаббусга ундади

Бозорларимизни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси катта.

— Соҳа вакилларига яратиб берилаётган имтиёз ҳамда енгилликлардан фойдаланиб, мен ҳам мебель ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона фаолиятини йўлга қўйдим, — дейди Дўстлик туманидаги “Орзулар фасли” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳасан Ўразбоев. — Ҳудудимиз аҳолисининг мебель харид қилиш учун вилоят марказига боришига асло ҳожат қолмади. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, тайёрлаётган маҳсулотларимиз турини саккизтага етказдик. Қолаверса, мебелларимиз сифати ҳамда дизайнига алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Эндиликда банкнинг молиявий кўмаги билан фаолиятимизни янада кенгайтирмоқчимиз.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn