Интеллектуал хизматлар маркази
  • 05 Январь 2017

Интеллектуал хизматлар маркази

Наманган шаҳрида аҳолига интеллектуал хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган “Vodiy media” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Янги ташкил этилган корхона — “Vodiy media” нашриёти, шу номдаги электрон газета, веб-дизайн ва дастурий таъминот хизматини ўз таркибига олган бўлиб, ўзбек ҳамда инглиз тилларидаги асарларни чоп этиш, ташкилот ҳамда муассасалар, бизнес субъектларининг веб-сайтлари, уларнинг мобиль версияларини яратиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, тажрибали таржимонлар гуруҳи илмий ва ўқув адабиётлари, бадиий асарлар таржимасини амалга оширади.

— Vodiymedia.uz электрон газетасига халқаро, шунингдек, мамлакатимиз ҳамда вилоятимиз ҳаётига доир энг сўнгги янгиликларни жойлаштириб боришни режалаштирганмиз, — дейди МЧЖ директори Дилмурод Жумабоев. — Бу орқали фуқароларнинг тезкор ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Айтиш лозимки, ушбу кичик бизнес субъекти иш бошлаши билан ўндан зиёд ёшлар доимий даромад манбаига эга бўлди. Улар ахборот технологиялари бўйича замонавий билимларни эгаллаган  мутахассислардир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn