Кўп тармоқли фаолият
  • 29 Декабрь 2016

Кўп тармоқли фаолият

2015 йил охирида Шовот туманидаги Канли қишлоғида иш бошлаган “SV Shavat Gold Van” масъулияти чекланган жамияти берилган имконият ва имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, бугунги кунга келиб, тўла қувват билан ишлай бошлади.

Ушбу корхонада кичик юк автомобиллари учун йилига 500 та кузов рефрижератори ҳамда мингта тент (юкхона усти ёпқичлари) ишлаб чиқарилиши билан бирга, қандолат ва нон маҳсулотлари ташувчи автомобилларга мўлжалланган изотермик кузовлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди.

— Маҳсулотларимиз сифат жиҳатидан хорижникидан асло қолишмайди, — дейди корхона раҳбари Нураддин Бекжонов. — Шу боис мижозларга жуда маъқул келмоқда. Пойтахтимизда маҳсулотимизни автомобилларга ўрнатиб берувчи цех ҳам ташкил қилганмиз. Йил бошидан буён 800 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришдик.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn