Эллик йилгача жилосини йўқотмайди
  • 24 Апрель 2014

Эллик йилгача жилосини йўқотмайди

Ойжамол Удамуротова Термиз туманидаги Халқобод педагогика коллежи ўқувчиси. Унга ўтган йили тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун банк 3,5 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратган эди.

 Ойжамол ушбу сармояга гилам тўқийдиган дастгоҳ ҳамда хом ашё харид қилди. Бугун у тўрт нафар дугонаси билан буюртма асосида “Туркман”, “Тоқир” ва “Қолин” деб аталувчи гиламлар тўқимоқда.
— Бу ҳунарни момомдан ўрганганман, — дейди у. — Табиий жундан тўқилган гиламларимиз сержило ранги билан ажралиб туради. Бунинг сабаби бор, албатта. Яъни биз пиёз, ёнғоқ пўстлоғи, рўян ўсимлиги илдизи, хина ва ўсма ҳамда тухумдан тайёрланган ранглардан фойдаланамиз. Бундай гиламларнинг ранги 50 йилгача ўз жилосини йўқотмайди. Аксинча, у йиллар ўтгани сайин ял-ял товланиб, хонадонлар кўркига кўрк қўшаверади.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Оиладаги маънавий муҳит Қисқа сатрларда »