Кўчатлар ҳосилга киради
  • 17 Апрель 2014

Кўчатлар ҳосилга киради

Яқинда жиззахлик Бозорбой Манноновга хориждан қўнғироқ қилишди. Маълум бўлишича, унинг кўчатлари Швейцария тупроғида  илдиз отибди.

Дарвоқе, Жиззах тумани “Қулама” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тошкентлик маҳалласида яшовчи Б. Манноновни ҳамқишлоқлари “боғбон домла” деб аташади. Бунинг сабаби асл касби ўқитувчи бўлган Бозорбой ака ўз томорқасида ҳар йили 15 минг тупдан зиёд кўчат етиштиради. 
Иши ва ҳисоб-китоби пухта Бозорбой аканинг ён-дафтарига назар солсангиз, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига кўчат олиб кетган мижозларининг телефон рақамлари ёзиб қўйилган. Сабаби битта — нафақат Швейцарияга, балки юртимизнинг ҳар бир гўшасига бериб юборилган ниҳол тақдири боғбоннинг ўз тақдиридек гап.

Беш босқичли жараён
Жиззах туманида лойиҳа қиймати 3 миллиард 468 миллион сўмлик “Жиззах жун” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлаши билан маҳаллий хом ашё — жундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
— Технологияларимиз кунига 20 тонна жунни қайта ишлаш қувватига эга, — дейди жамият раҳбари Одил Толипов. — Бу ерда жунни ювиш, ундан ёғини ажратиб олиш, бўяш, калава ип ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган беш босқичли юмушлар бажарилаяпти. Эътиборлиси, жундан ажратиб олинган ёғ фармацевтика ва косметология корхоналарига жўнатилаётган бўлса, тайёр маҳсулотларимиздан енгил саноат, автомобиль саноати, қурилиш ҳамда уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилаяпти. Келгусида жундан пайпоқ ва гилам тўқишни ҳам ўзлаштиришни мақсад қилганмиз.

Улуғбек АДИЛОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Маҳорат ва масъулият Қисқа сатрларда »