Соғлом аёл — соғлом жамият
  • 17 Август 2016

Соғлом аёл — соғлом жамият

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ташкил этилган аёллар спорт фестивали қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Унинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар  мамлакатимизда аёллар ўртасида спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар. Биргина Наманган вилояти шаҳар ҳамда қишлоқларида 

8509 та спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга 203,2 минг киши, жум-ладан, 82,5 минг нафар хотин-қиз жалб қилинган. 

Фестивалда умумжамоа ҳисобида учқўрғонлик спортчи аёллар ғолибликка эришди. Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри жамоаси кейинги ўринларни банд этди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn