Кўп тармоқли мажмуа
  • 29 Июль 2016

Кўп тармоқли мажмуа

Денов тумани аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида яна бир замонавий қулайликка эга бўлди. Бу ерда 900 миллион сўм эвазига “Мўъжиза” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— Сармоянинг асосий қисми банк томонидан ажратилди, — дейди тадбиркор Ҳафиза Бўронова.— Уч қаватдан иборат иншоотимиз савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда тикувчилик ва қандолат цехини ўз ичига олган. Шунингдек, бинонинг юқори қаватида ҳар бири уч хонадан иборат учта тураржой мавжуд. 

Айни пайтда “Мўъжиза”да 20 киши иш билан банд. Келгусида улар сонини яна 12 нафарга кўпайтириш кўзда тутилган.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn