Истиқболли бизнес лойиҳа
  • 27 Июль 2016

Истиқболли бизнес лойиҳа

Ширин шаҳрида сунъий қопламали иккита минифутбол майдончаси фойдаланишга топширилди. Ёш тадбиркор Бобур Холбоев раҳбарлик қилаётган “Отабек-БС” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур иншоотларда аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароит яратилди.

— Лойиҳа рўёбига 400 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирдик, — дейди Б. Холбоев. — Банк томонидан ажратилган кредит ҳисобига стадионларни қисқа муддатда қуриб битказдик. Бу — бизнес-режамизнинг дастлабки босқичи. Келгусида бизга ажратилган ер майдонида яна кўплаб спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд мажмуа ташкил этишни мўлжаллаганмиз. Шунингдек, бу ерда тренажёр зали, сауна, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, икки қаватли қаҳвахона ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо қилинади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn