Ҳар жабҳада кенг имконият
  • 26 Июль 2016

Ҳар жабҳада кенг имконият

Таваллуд кунимда қишлоқдошларим қутлашди. Энг зўр совға набирамники бўлди! Япониядан туриб табриклади. Яна денг, бир-биримизни кичкина экранчадан кўриб гаплашдик. Худди рўпарамда тургандек... Қойил-ей... Ҳозирги телефонлар жуда антиқа экан-а! Худди эртаклардаги “сеҳрли кўзгу”нинг ўзгинаси! 

Беихтиёр ўтган асрнинг саксонинчи йиллари ёдимга тушди. Ўғлим Тошкентда ўқийди. Ҳафтанинг ҳар якшанбаси соат 11:00 да туман марказига, телеграфга  бораман. Шунга келишганмиз. У пойтахтдан қўнғироқ қилади. Бўш кабина топилса, оператор улаб беради. Бир-биримизни зўрға эшитамиз. Алоқа тез-тез узилиб қолади. 30 чақирим йўл босиб яна ортга қайтаман... 

Энди-чи? Яқинда газетада ўқиб қолдим, Ўзбекистонимизда мобиль телефон деганлари ҳар юз оилага 234 тадан тўғри келаётган экан. Биргина мулоқот учун шунча имконият бўлса, бошқа соҳадаги ўзгаришларни қўяверинг. Юксалиш деганлари шу-да, ахир! 

Каримжон РАҲМОНҚУЛОВ.

Фарғона вилояти

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn