6800 дан зиёд иш ўринлари яратилди
  • 21 Июль 2016

6800 дан зиёд иш ўринлари яратилди

Оролбўйи минтақасида кейинги икки йилда хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш дастурига -мувофиқ, 145 миллиард сўм ҳамда 360 минг АҚШ долларилик сармоя ҳисобига 3422 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 6800 дан зиёд иш ўринлари яратилди. 

Тахтакўпир туманидаги “Муяссар” масъулияти чекланган жамияти — шулардан бири. Яқинда кичик бизнес субъекти жамоаси ўз фаолиятини кенгайтириб, транспортларга сервис хизмати кўрсатишга -киришди. 

— Банкнинг 110 миллион сўмлик кредити эвазига илғор ускуналар келтириб ўрнатдик, — дейди МЧЖ -раҳбари Алишер Исмамутов. — Натижада доимий иш билан таъминланганлар сони 42 нафарга етди. Ҳозир улар томонидан ойига 13 миллион сўмлик хизматлар кўрсатилаяпти.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn