Истиқболли лойиҳа самараси
  • 13 Июль 2016

Истиқболли лойиҳа самараси

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият юритаётган чет эл инвестицияси иштирокидаги “O‘zMinda” корхонасида автомобиллар учун 24 турдаги эҳтиёт қисмлар тайёрланади.

Яқинда бу ерда яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилгач, “GM Uzbekistan” маҳсулотлари учун янги авлод спидометрлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. У нафақат транспорт воситалари тезлигини, балки ёнилғи сарфи, ташқаридаги ҳаво ҳароратини аниқлаш ҳамда шиналардаги босим мувозанатини мониторинг қилиш имконини беради. Бинобарин, корхона жамоаси томонидан мамлакатимизда илк бор азот гази ёрдамида пластмасса қуйиш технологияси ўзлаштирилди. Натижада шу ернинг ўзида янги моделлар учун эшик тутқичлари ишлаб чиқаришга киришилди.

— Ҳозир турли спорт жиҳозлари ҳам тайёрлаяпмиз, — дейди қўшма корхона бош директори Жасурбек Шаропов. — Шахмат беллашувларида фойдаланиладиган электрон соат, секундомер ҳамда спортчилар вазнини ўлчовчи электрон тарозилар шулар жумласидан.

Айтиш жоизки, ўтган йили “O‘zMinda” ёрлиғи остида 19 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 227 минг АҚШ долларилик қисми чет эллик буюртмачиларга етказиб берилган бўлса, жорий йилда экспорт кўрсаткичини 350 минг долларга етказиш режалаштирилган.

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn