Кичик бизнес салоҳияти
  • 12 Июль 2016

Кичик бизнес салоҳияти

Қарши шаҳридаги “Темур лидер юксалиш” хусусий корхонасида маҳаллий хом ашёдан шпатлёвка, гипсли сувоқ ва махсус елим ишлаб чиқаришга киришилди.

— Лойиҳа доирасида маблағимиз ҳисобидан замонавий ускуналар харид қилдик, — дейди корхона раҳбари Наврўз Очилов. — Ҳозир кунига 15 тоннагача ана шундай қурилиш материаллари тайёрлаяпмиз. Бинобарин, улар махсус идишларда қадоқланиб, буюртмачилар ҳамда савдо нуқталарига етказиб берилаяпти. Келгусида модернизациялаш ишларини изчил давом эттириб, лок-бўёқ ва плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз.  

Таъкидлаш жоизки, вилоятда кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан кейинги саккиз йил мобайнида 2 триллион 645 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши натижасида соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 25,8 фоиздан  51,6 фоизга етди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn