Юксак марраларни кўзлаган авлод
  • 12 Июль 2016

Юксак марраларни кўзлаган авлод

Андижонда “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” деб номланган тарғибот-ташвиқот тадбирлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур акция орқали навқирон авлод вакилларини миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, турли ахборот хуружларидан ишончли ҳимоя қилиш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш каби эзгу мақсадлар кўзда тутилган.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

— Шу кунга қадар мамлакатимизнинг 7 та вилоятида бўлиб, ёшлар билан мулоқот қилдик, — дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бўлим бошлиғи Жамолиддин Узоқов. — Уларда 800 минг нафардан ортиқ йигит-қиз бевосита иштирок этган бўлса, 5 миллион 200 минг нафар юртдошимиз учрашувларни интернет орқали кузатиб борди. 

Акция давомида Андижон вилоятининг 16 та шаҳар ҳамда туманида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган. Ўн беш гуруҳга бириктирилган тарғиботчилар жорий йилнинг 16 июлига қадар 200 га яқин тадбирда қатнашади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn