Германияда малака оширишади
  • 08 Июль 2016

Германияда малака оширишади

Гулистон давлат университети олимлари тадқиқотларига дунё миқёсида ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда. Хусусан, яқинда Германиянинг Гёттинген университетида мазкур олий ўқув юрти профессори, биология фанлари доктори Ҳабибжон Қўшиевнинг глобал иқлим ўзгаришига оид мавзудаги маърузаси кўпчиликнинг эътирофини қозонди.

Бўлиб ўтган мулоқотлардан сўнг ушбу таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани эса ўзаро илмий алоқаларнинг янада кенгайиши учун қулай -имконият яратди.

— Ана шу ҳужжатга мувофиқ, Гёттинген университетидаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда бир неча йўналишда иш олиб боришга келишиб олдик, — дейди профессор 

Ҳ. Қўшиев. — Хусусан, эндиликда ёш олимларимиз Германияда докторлик диссертацияларини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилишлари мумкин. Қолаверса, профессор-ўқитувчиларимиз учун тажриба алмашиш ва малака оширишни ташкил қилиш ҳам -меморандумнинг асосий мақсадларидан саналади. Немис олимлари иштирокида илмий лойиҳалар ишлаб чиқиш, соҳага оид дарсликлар яратиш вазифалари эса ўзаро -муносабатларимизнинг устувор йўналишлари сирасига киради.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn