Тоғлар бағрида сайёҳлик мажмуаси
  • 08 Июль 2016

Тоғлар бағрида сайёҳлик мажмуаси

“Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўли фойдаланишга топширилиши вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантириш имконини берди.

Хусусан, Поп туманининг Қамчиқ довони худудидаги бетакрор табиат манзаралари кишини ўзига мафтун этади. Бу ердаги гўзал ва обод қишлоқлардан бири — Чодакда замонавий сайёҳлик мажмуасини барпо этишга киришилди. “Lordgen biznes” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳадан шинам меҳмонхона ҳамда бошқа инфратузилма иншоотлари ўрин олган.

— Икки қаватли меҳмонхонанинг 23 ўринга эга дастлабки қисми хорижий сайёҳларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилди, — дейди МЧЖ иш юритувчиси Аббосхон Полвонов. — Бино тўла битказилгач, 80 кишига хизмат кўрсата оламиз. Бундан ташқари, ёзги ва қишки чўмилиш ҳавзаси, кафе-бар қурилади.

Лойиҳа ташаббускорларининг таъкидлашича, унинг ижросига 3 миллиард сўм миқдорида инвестиция йўналтириш кўзда тутилган. Ҳозирги пайтга қадар сармоянинг бир миллиард сўмликдан зиёд қисми ўзлаштирилди. Мажмуа тўлиқ ишга туширилгач, бу ерда бир йўла 100 нафардан зиёд киши сайёҳлик хизматидан фойдалана олади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn