Салоҳият ва рағбат
  • 08 Июль 2016

Салоҳият ва рағбат

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи якунланди.

Навқирон авлоднинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган мазкур ижодий беллашувда иштирокчиларнинг ўзига хос ғоялари, инновацион ишланмалари, янги фаолият турларини йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якунда “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими”, “Энг фаол ёш спорт мураббийи”, “Энг фаол ёш транспортчи”, “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш олим” номинациялари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларга кўрик-танлов ташкилотчилари — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Фанлар академияси ҳамда бошқа муассасаларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn