Йилнинг тўрт фаслига мос
  • 07 Июль 2016

Йилнинг тўрт фаслига мос

Янгиер шаҳридаги “Зарин универсал” оилавий корхонасида болалар учун йилнинг барча фаслига мос кийимлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

— Ишни якка тартибдаги тадбиркорликдан бошлаганмиз, — дейди лойиҳа ташаббускори Раъно Сатторова. — Кейинчалик оилавий корхона ташкил этиб, банкдан ажратилган 28 миллион сўмлик кредит ҳисобига замонавий тикув машиналари ҳамда бошқа жиҳозлар сотиб олдик. Шу билан бирга, чеварларимиз пойтахтда малака ошириб қайтишди.

Айтиш жоизки, яқинда шаҳардаги фойдаланилмай турган бинолардан бири 200 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда мазкур тадбиркорлик субъектига берилди. Энди бу ерда умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда мебель ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш кўзда тутилган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn