Полимер хом ашёсидан сифатли маҳсулотлар
  • 08 Июнь 2016

Полимер хом ашёсидан сифатли маҳсулотлар

Нукус шаҳрилик тадбиркор Гулчеҳра Хўжабоева саъй-ҳаракати билан ташкил этилган “Мустаноб — Ҳилол” масъулияти чекланган жамияти беш киши билан фаолият бошлаган эди. 

Дастлаб бу ерда ойига 83 миллион сўмлик, саккиз турдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарилган бўлса, яқинда улар сони янада кўпайди. Ўз навбатида, жамоа аъзолари 41 нафарга етди. Бунда 71 миллион сўмлик маблағ эвазига келтириб ўрнатилган илғор технологик линиянинг аҳамияти катта бўлди. Шу тариқа полимер хом ашёсидан замонавий томёпқич ва йўлак қопламалари тайёрлашга киришилди. 

— Ушбу маҳсулотларимиздан узоқ йиллар давомида фойдаланиш мумкин, — дейди 

Г. Хўжабоева. — Қолаверса, улар ёғингарчилик, иссиқ ҳамда совуқ ҳарорат таъсирида ўз шакли, мустаҳкамлиги ва рангини йўқотмайди, зах ўтказмайди. Бу эса -буюртмачиларимиз сафи кенгайишида муҳим омил бўлмоқда. 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn