Устувор вазифалар ва ОАВ
  • 19 Май 2016

Устувор вазифалар ва ОАВ

Пойтахтимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрнига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда депутатлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар қатнашди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлат -сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, олис қишлоқларда истиқомат қиладиган аҳоли, аввало, аёллар учун ижтимоий, маиший ҳамда тиббий шарт-шароитлар яратиш, намунавий лойиҳалар асосида қишлоқларда уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар бажарилаяпти.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 1,7 мингдан ортиқ спорт заллари барпо этиш, -соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини юксалтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларига қаратилган вазифалар рўёбга чиқарилаётир.

Анжуманда Давлат дастури барча йўналишининг мазмун-моҳияти ҳамда унда журналистнинг масъулияти ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ахборот хизмати” республика танлови якунлари эълон қилинди. ўолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn