Тарбия масъулиятдир
  • 19 Май 2016

Тарбия масъулиятдир

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Психотроп моддаларнинг инсон -саломатлигига таъсири ва унинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Анжуман мазкур институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилди.

Маълумки, мамлакатимизда наркотик моддалар тарқалишига қарши курашиш бўйича самарали тизим яратилган. Жумладан, 1994 йилда Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси ташкил этилди. 1999 йили Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Шу асосда гиёҳвандлик ҳамда ушбу иллат билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилаяпти. Қолаверса, бу кўчага адашиб кирганларни даволаш ва реабилитация қилиш мунтазам такомиллаштириб борилмоқда. Албатта, зарур чора-тадбирларнинг амалга оширилишида ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари, даволаш муассасалари, жамоат ташкилотлари, маҳалла ҳамда таълим муассасаларининг ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган мазкур тадбирда ёшларни зарарли иллатлардан асраш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Дилмурод СОДИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn