Фермер ташаббуси
  • 13 Май 2016

Фермер ташаббуси

Нарпай туманидаги “Пахтакор” фермер хўжалиги жамоаси шу пайтга қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланарди. Эндиликда бу ерда яхна ичимликлар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилди.

— Янги тармоқни ташкил этишимиз билан 24 нафар кишининг бандлиги таъминланди, — дейди хўжалик раҳбари Содиқ Ҳақбердиев. — Айни пайтда 13 турдаги чанқовбосди ичимликлар тайёрлаб, ҳудуддаги савдо шохобчаларига етказиб бераяпмиз. Ушбу лойиҳани рўёбга чиқаришда банкнинг 606 миллион сўмлик кредити қўл келди. Шу маблағ эвазига хориждан замонавий технологик линия олдик.

Айтиш ўринлики, мазкур фермер хўжалиги ихтиёридаги “Исузу” русумли автобус ва юк ташиш машинаси аҳолига транспорт хизматлари ҳам кўрсатмоқда.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ангорнинг ширмой нонлари Ўзбек аёлиман »