Ангорнинг ширмой нонлари
  • 13 Май 2016

Ангорнинг ширмой нонлари

Ангор туманидаги “Нурли йўл Ангор” корхонаси, асосан, кўрпа-тўшак ҳамда чойшаблар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда банк  кредити эвазига унинг фаолияти кенгайтирилди. Яъни бу ерда хориж технологияси ёрдамида нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилди.

— Маҳсулотларимизга талаб ортмоқда, — дейди тадбиркор Мусурмонқул Абдусаматов. — Хусусан, яқинда Термиз шаҳрида ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиб, буюртмачилар билан 300 миллион сўмликка яқин шартномалар имзоладик. Бу эса корхонамизда қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Муносиблар сайланмоқда Фермер ташаббуси »