Турли босимда ишлайди
  • 12 Май 2016

Турли босимда ишлайди

Жиззах шаҳридаги “Агроквант” масъулияти чекланган жамиятида паст босимли газ, шунингдек, электр токи ва кўмирда ишлайдиган буғ қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

— Қувват манбаи меъёр даражасида бўлмаганда, тураржойларни иситишда қийинчилик юзага келади, — дейди корхона раҳбари Бахтиёр Аҳмедов. — Муҳандисларимиз ушбу масала ечимини топиш йўлида мазкур такомиллаштирилган қурилмани яратишга муваффақ бўлдилар. Тажриба-синов ишлари кутилган самарани берди.

Айни пайтда “Агроквант” жамоаси йирик саноат корхоналари, муассасалар ҳамда кўп қаватли уйлар учун ҳам буғ қозонлари тайёрлашни ўзлаштирди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn