Марказ иш бошлади
  • 10 Май 2016

Марказ иш бошлади

Самарқанд шаҳар прокуратурасида ишбилармонлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли муҳофаза этиш, корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида “Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш маркази” ташкил этилди.

Бу ерга ташриф буюрганлар соҳага оид қонунчилик, хусусан, солиқ имтиёзлари ва бошқа енгилликлар ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин. 

— Марказ фаолият бошлаган дастлабки кунларданоқ хусусий сектор вакилларига ҳар томонлама қанот бўлмоқда, — дейди Самарқанд шаҳар прокурори ўринбосари Азим Сатторов. — Уларнинг 90 нафари ҳуқуқий маслаҳатлар олган бўлса, 58 нафарига давлат рўйхатидан ўтишда, 12 нафарига биноларни ижарага олишда, 5 нафарига кредит ажратилишида, 2 нафарига рухсатномалар берилишида ва 4 нафарига муҳандислик коммуникацияларига уланишида кўмаклашилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn