Журналистика соҳасида «Олтин қалам» ХI Миллий мукофоти учун Халқаро танлов ғолиблари ва совриндорлари
  • 04 Май 2016

Журналистика соҳасида «Олтин қалам» ХI Миллий мукофоти учун Халқаро танлов ғолиблари ва совриндорлари

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

«Тошкент телерадиоканали» ДУК ижодий жамоаси — директор Мадамин ­Сафаров. Мамлакатимизда юз бераётган ­муҳим ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларни, пойтахтда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кенг ёритгани учун.

 Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун

(телевидение):

1-ўрин:

ЭОАВМА Ахборот маркази “Ўзбекистон онлайн” информацион дастури — лойиҳа раҳбари Феруза Элмуродова. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни кенг ва тезкор ёритгани учун.

2-ўрин:

Мўмин Ибодов — «Yoshlar» телеканали муҳаррири. Ёшларга оид давлат сиёсати моҳияти кенг ёритилган, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган дастурлари учун.

3-ўрин:

Матлуба Юсупова — Андижон вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири. Мустақиллик йилларида вилоятда амалга оширилаётган янгиланишлар, буюк аждодларимиз меросига қаратилаётган эътибор мавзуларидаги кўрсатувлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун

(радио):

1-ўрин:

Бахтиёр Мавлонов — «Дийдор» радиоси муҳаррир-бошловчиси. Мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётидаги янгиланишлар ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид эшиттиришлари учун.

2-ўрин:

«Маҳалла» радиоканали ижодий жамоаси — раҳбари Фахриддин Абдураҳимов. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни, тинчлик-осойишталикни таъминлашда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларга оид туркум материаллари учун.

3-ўрин:

Римма Собиржонова — «Водий садоси» радиоси бошловчиси. Жамиятда қонун устуворлигини, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самараларига оид туркум эшиттиришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун

(матбуот):

1-ўрин:

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти — бош муҳаррир Эшқобил Шукуров. Истиқлол йилларида мамлакатимиз маънавий ҳаётида юз берган улкан янгиланишларни жамоатчиликка кенг тарғиб этган туркум материаллари учун.

2-ўрин:

«Дўстлик байроғи»/«3намя дружбы» газеталари таҳририяти (Навоий вилояти) — бош муҳаррир Абдумажид Жўраев. Мамлакатимиз ва Навоий вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараларини кенг ёритгани учун.

3-ўрин:

Саид Раҳмонов — «Халқ сўзи» газетаси мухбири.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнини кенг ва таҳлилий ёритгани учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун

(интернет-журналистика):

1-ўрин:

Азизжон Эрматов — «Бувайда кўзгуси» газетаси веб-сайти адабий ходими (Фарғона вилояти). Мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий жараёнларни интернет тармоғида кенг ёритгани учун.

2-ўрин:

Исоқжон Бегматов — «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби. Аҳолини, хусусан, ёшлар онгини диний экстремистик оқимлар таъсиридан асрашга қаратилган маънавий-маърифий ҳамда диний бағрикенглик мавзуларига бағишланган туркум материаллари учун.

3-ўрин:

Элдор Асанов — «Kun.uz» веб-сайти муҳаррири. Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик жараёнини кенг ва таҳлилий ёритгани учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича:

Энг яхши матбуот хизмати

номинацияси:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати — матбуот хизмати раҳбари Мирзо Муродов.

Энг яхши фоторепортаж учун
номинацияси:

Анвар Ильясов — «Жаҳон» АА фотомухбири.

 

Миллий ва халқаро ҳамкорлар ­номинациялари ғолиблари:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси:

«Оммавий ахборот воситаларида хотин-қизлар фаолияти ёритилган энг яхши материал учун»

Муҳаббат Отамирзаева — «Андижоннома» газетаси бўлим мудири.

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши:

«Соғлом она ва бола йили мавзусидаги энг яхши материал учун»

Лаззет Есемуратова — Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси муҳаррири;

«Ижтимоий шериклик мавзусидаги энг яхши материал учун»

Адиба Умирова — «Ҳуррият» газетаси мухбири.

 

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди:

«Ўзбекистон ҳақида хорижий ОАВда берилган энг яхши материал учун»

«Мастерская» кинокомпанияси (РФ) «Узбекистан: жемчужина песков» ҳамда «Сквоз пески времен» ҳужжатли фильмлари учун — Ўзбекистондаги ҳамкори ЭОАВМА;

«Энг яхши таҳлилий-танқидий материал учун»

Рамиль Исламов — «Правда Востока» газетаси бўлим мудири.

 

ЮНЕСКОнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

«Орол денгизи ҳудудининг барқарор ривожланишида хотин-қизларнинг роли» номинацияси бўйича

Роза Ҳамидова — Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари.

БМТ Ахборот маркази:

«Энг яхши ёшлар интернет нашри» номинацияси бўйича

Мастура Ҳамроева — «Маънавият гулшани» газетаси мухбири (Сурхондарё вилояти).

 

«Минтақавий мулоқот» (Словения):

«Қонун устуворлиги ёритилган энг яхши материаллар учун» номинацияси бўйича

Лола Ракаева — «Ўзбекистон» телерадиоканали «Ахборот» информацион дастурлари шарҳловчиси;

Лобар Исломова — «Анҳор.уз» веб-сайти бош муҳаррири.

 

ЮСАИД халқаро ташкилоти
лойиҳаси:

«Ўзбекистонда сил касаллигига қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси бўйича

Сайёра Ҳасанова — Хоразм вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири.

 

Германиянинг Халқ университетлари DVV International халқаро
ассоциациясининг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

«Катталарни ўқитиш ва таълим бериш соҳасида ОАВнинг энг яхши материали учун» номинацияси бўйича 

Луиза Маҳмудова — «Туркистон-пресс» НАА муҳаррири.

 

ҚУТЛАЙМИЗ!

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари жамоаси ҳамкасбимиз
Саид Раҳмоновни «Олтин қалам» ХI Миллий мукофоти халқаро танлови совриндори ­бўлганлиги билан табриклайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn