Фахрийлар мамнун
  • 03 Май 2016

Фахрийлар мамнун

Пойтахтимиздаги Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида меҳр-мурувват акцияси ўтказилди.

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда мўътабар инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. 

Айни пайтда ушбу муассасада 135 нафар нуроний истиқомат қилмоқда. Улар учун барча қулайлик яратилган. Отахону онахонларни клиникалар ҳамда санаторийларда соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир хонада телевизор, музлаткич, мебеллар мавжуд. Шунингдек, пансионатнинг 3,2 гектарлик ҳудудида волейбол, минифутбол, теннис майдонлари бор. Истиқомат қилувчилар бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, кино ва театр томошаларига олиб борилади. Ҳомийлар кўмагида Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари, жумладан, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хивага уюштирилаётган саёҳатлар ҳам кексаларга манзур бўлмоқда.

Акция доирасида нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Турли ташкилот ва корхоналар томонидан уларга зарур истеъмол товарлари ҳамда қим-матбаҳо совғалар топширилди.

 

Моҳира ТУРСУНОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn