Қурилиш материаллари кўпаймоқда
  • 27 Апрель 2016

Қурилиш материаллари кўпаймоқда

Шўрчи туманидаги “Цемент металл савдо” масъулияти чекланган жамияти қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда бу ерда 180 миллион сўм сармоя эвазига томёпқич тайёрлашга мўлжалланган янги лойиҳа амалга оширилди.

— Ҳозир ушбу турдаги маҳсулотимизга бунёдкорлик жамоаларидан кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда, — дейди жамият раҳбари Абдуҳаким Муродов. — Кунига 

100 квадрат метргача қурилиш ашёси ишлаб чиқараяпмиз. Умуман, вилоятда жорий йилнинг дастлабки чорагида қурилиш саноатига доир 24 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, 210 кишининг бандлиги таъминланди.

 

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn